Бишкек: МХДҚнинг Ленин туман бўлимининг янги биноси очилди

81

Бинонинг очилишига МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев, махсус хизматнинг фархрийлари ҳамда бошқарманинг шахсий таркиби қатнашди. 

«Давлат қўмитасининг янги биноси тўлиғи билан замонавий техникалар билан жиҳозланиб, ҳарбий ходимларнинг миллий хавфсизлик манфаатларида самарали ишлаши учун барча имкониятлар тузилган», — дейишди махсус хизматдан. 

2021 йилдан бошлаб мамлакатда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг, айниқса, МХДҚнинг бинолари янгиланиб, очилиш тадбири тантанали шаклда ўтказиб келинади. Аммо маблағ манбаси қаердан экани ошкор қилинмайди. Охирги марта Ташиев мамлакат бўйича МХДҚнинг 50 нафарга яқин янги биноси қурилганини айтган.