Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги Кароол қишлоғидаги болалар боғчаларидан бирида икки ёшли бола каналга тушиб кетиб, вафот этди.
Ўш вилоят ИИБ маълумотларига кўра, 8 август куни Кароол қишлоғидаги боғчалардан бирида икки ёшли бола ташлаб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида йўқолган чақалоқ боғча яқинидаги каналга тушиб, вафот этгани аниқланди.
«Ҳодиса юзасидан гувоҳлар сўралган, ўлим сабабларини аниқлаш учун тегишли экспертизалар тайинланган. “Унинг ота-онаси воқеа юзасидан ҳеч кимга шикояти йўқлигини айтиб, ариза беришдан бош тортишди», — дейилади милиция хабарида.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.