Дзюдо бўйича Қирғизистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида ўнта медални қўлга киритди

162

Жанубий Кореянинг Мунген шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Қирғизистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари иккита олтин ва саккизта бронза медалини қўлга киритди.

Ёшлар (U-20) ўртасида Эржан Канатбеков ва Эмирхон Жўлдошбеков олтин медални қўлга киритди.

Ўсмирлар (U-17) ўртасида Марсел Тумунбоев, Адис Ўрозмаматов, Айдай Какитаева ва Азима Қўноқбоева бронза медалини қўлга киритган бўлса, ёшлар ўртасида (U-20) Алина Молдоқулова, Жанара Жўлдошева, Мирзайим Дуйшонбекова ва Адина Қўчқонбекова 3-ўринни эгаллади.

Жамоа мусобақада катта мураббийлар – Жаркинбек Шамбетов, Эрмек Сариев, Тимур Омурбеков ва Алибек Чороевлар бошчилигида иштирок этди.