Ўш: Бомба қўйилгани ҳақида маълумот тушган мактаб қуршовга олиниб, текширилмоқда

189

2 сентябрда Ўш шаҳрининг Ленин кўчасида жойлашган Киров мактабида портловчи модда қўйилгани айтилиб, куч тизимлари теширув ишларини олиб боришмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га шаҳар милициясидан тасдиқлашди.

Хабарга кўра, соат 13:34 да Ўш шаҳар милициясига номаълум шахс қўнғироқ қилиб, шаҳардаги Киров номидаги ўрта мактабда портловчи модда борлигини айтган.

«Ҳозирда текшириш ишларини олиб боришмоқда. Куч тизимлари ва Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг етакчилик таркиби тўлиғи билан ўша ерда», — деб билдиришди милициядан.

Сурат: Kloop