Ўш шаҳрининг Ленин кўчасида жойлашган Киров мактабидан портловчи модда топилмади. Бу ҳақда «Клооп»га шаҳар милициясидан билдиришди.
«Шаҳар ички ишлар бошқармасининг етакчилиги ва бошқа куч тизимлари бориб, мазкур мактабнинг ичи-ташини тўлиқ текшириб чиқди. Портловчи модда бор деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмагани сабаб, соат 16:20 да шахсий таркиб хизмат ўринларига қайтди», — деб билдиришди милициядан.
Сурат: Kloop