Парламентда беш янги депутат қасамёд қилди

80

2 сентябрь куни Жогорку Кенгашда парламентнинг VII чақириқ тўртинчи сессиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Июнь ойида яккамандатли сайлов округларида ғолиб чиққан янги депутатлар Айжигит Тиналиев ва Бакитбек Марипов қасамёд қабул қилдилар.

Улардан ташқари, «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясидан парламентга келган Арсланбек Эгембердиев (у Мейкинбек Абдалиевниг ўрнига келди), «Бутун Қирғизистон» фракциясидан келган Аккулу Бердиев (у Адахан Мадумаровнинг ўрнига келди), ва «Ийман Нуру» фракциясидан келган Эрнис Айдаралиев (у Нуржигит Қадирбеков ўрнига келди) ҳам қасамёд қабул қилдилар.