Қидирувда юрган ўзбекистонлик криминал авторитет Салимбай Абдувалиевнинг тарафдори қўлга олинди

73

МХДҚ марҳум криминал авторитет Қамчи Колбаевнинг «уюшган жиноий гуруҳини таъминлашда» гумонланиб қидирилаётган ўзбек тадбиркори Салим Абдувалиевнинг тарафдори қўлга олинганини билдирди. У 68 ёшдаги Баткен вилоятидаги Қизилқия шаҳрининг турғуни экани айтилмоқда.

«Қўлга олинган шахснинг Салим Абдувалиев ҳамда аввалроқ МХДҚ тарафидан қўлга олинган 46 ёшдаги гумонланувчи билан Тошкент шаҳрида учрашгани маълум бўлган. Тергов натижасида гумонланувчи жиноий гуруҳнинг мафкурасидан бош тортиб, қонунга бўйсунишини билдирди»,
— деб билидрилди махсус хизматдан.

МХДҚ ўзбекистонлик криминал авторитет Қамчи Колбаевнинг жиноий гуруҳини моддий қўллашда гумонланиб, қидирув эълон қилинганини 6 августда билдирган.

Салим Абдувалиев Ўзбекистонда «Салимбойвачча» деган ном билан танилган. У ватанида 2023 йили декабрда қўлга олиниб, бу йил мартда «Ноқонуний қурол сотиш» моддаси билан олти йилга судланган.