«Айил банк» Россиянинг «Сбер» тизимидан пул ўтказмаларини тўхтатди

141

«Айил банк» 22 августдан бошлаб Россиянинг «Сбер» иловасидан пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда давлат банкининг матбуот хизмати хабар берди.

Пул ўтказмалари «номаълум муддатга» тўхтатилган. Бироқ, «Золотая корона» ва «АстраСенд» тизимлари орқали ўтказмалар одатий режимда ишлайди.

«Айил Банк» сўнгги бир ҳафта ичида Россиянинг бир нечта банклари билан ўтказмаларни тўхтатган учинчи молия муассасасига айланди. Аввалроқ, «Керемет банк» ва МБанк тижорат банклари Россиянинг банкларидан пул ўтказмаларини номаълум муддатга тўхтатган эди.

Бу Россия банкларидан пул ўтказмаларини тўхтатган учинчи Қирғизистон банки. Аввалроқ, худди шундай қарор ҳақида «Керемет банк» ва Mbank хабар берган эди. «Золотая корона», Western Union, «Юнистрим» ва бошқа шу каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича ўтказмалар мавжуд.

2024 йил июнь ойида АҚШ ва Буюк Британия Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига нисбатан санкциялар киритди. Шундан сўнг Қирғизистоннинг бир нечта тижорат банклари Россияга ва ундан пул ўтказмалари учун вақтинчалик чеклов жорий қилган.

Шунингдек, апрель ойидан бери Қирғизистонда иккиламчи санкциялар хавфи туфайли Россиянинг «Мир»карталари ишламаяпти.