Боткен: 55 ёшли фуқаро дастлаб қурол билан танишини, кейин ўзини отиб ўлдирди

166

Боткен вилоятининг Лейлек туманида яшовчи 55 ёшли фуқаро аввалига тўйдан келаётган 51 ёшли танишини, кейин эса ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда 21 август куни туман ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 21 август куни марҳум турмуш ўртоғи билан тўйдан кетаётганида, Оқ-Булоқ қишлоғида яшовчи 55 ёшли фуқаро уларни тўхтатиб, икки марта ўқ узган ва олдинги келишмовчилик туфайли қочиб кетган.

«Аниқланишича, гумонланувчи шу куни соат 17:50 ларда Қоратош яйловида ўзига рўйхатдан ўтган қуролдан ўзини отиб ўлдирган», — дейилади ИИБ хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суд-тиббий, суд-биологик ва суд-балистик экспертиза тайинланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.