Имамидин Ташовнинг иши судга ўтди

199

Бу ҳақда унинг адвокати Самат Матцаков билдирди. Унинг айтишича, иш бўйича тахминий тингловлар 23 августга белгиланди. 

Ташовга «Ҳукуматни куч билан босиб олиш», «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақирув қилиш» ҳамда «Давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддалари бўйича айб қўйилган. 

МХДҚ апрель ойида Ташов ҳукуматни куч билан босиб олиш иши доирасида қидирилаётганини билдирган. Кейин махсус хизмат уни Қайинди қишлоғида қўлга олган. 

Йил бошида ижтимоий тармоқларда Ташовнинг видео мурожаати эълон қилинган. Унда у МХДҚ ходимлари ўғирлаб кетиб, ноқонуний қурилиш иши бўйича давлатга тўкиб берган 52 млн сомдан ташқари, яна 100 миллион сом талаб қилишганини айтган. Бу видео эълон қилингандан кейин МХДҚ тадбиркорга жиноят иши қўзғаб, унга қидирув эълон қилган.