Жалолобод: 12 ёшли болани калтаклаган гумонланувчи устидан тергов бошланди

115

19 август куни Жалолобод шаҳар ИИБга Сузоқ тумани Октябрь қишлоғида яшовчи 33 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, 17 август куни соат 18:30 атрофида шаҳардаги «Плаза» савдо марказининг 4-қаватида 12 ёшли ўғли 30-35 ёшли аёл томонидан калтакланган.

Ушбу маълумот шаҳар ички ишлар органларида рўйхатга олиниб, терговга қадар текширувлар бошланди.

Жабрланувчига махсус суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.