Қозоғистон Қирғизистон фуқаросини Россияга ўтказиб беришдан бош тортди

36

8 август куни Қозоғистон суди қирғизистонлик Алина Горшенинанинг ишини кўриб чиқиб, уни қамоқдан озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда «Сетевые свободы» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси хабар берди.

Аввалроқ Россия Бош прокуратураси Горшенинага халқаро қидирув эълон қилган ва уни Қозоғистонга экстрадиция қилишни сўраган эди.

Россия нашрларининг ёзишича, 2021 йилда у мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлашини билдирган ва уни ҳибсга олишга қарор қилган судья ва прокурорга таҳдидли хабарлар ёзган.

Горшенина шу йилнинг 1 июнида Қозоғистонда Россия Бош прокуратураси сўровига кўра қўлга олинган эди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги унга барча зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши, иш тафсилотларини аниқлаш ва қўлга олинган фуқаро билан учрашиш бўйича ҳаракатлар олиб борилаётганини маълум қилган.