Қирғизистон-Озарбайжон дўстлик боғи кимошди савдосига қўйилди

128

Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар берди. Унинг дастлабки нархи 600 000 сом деб белгиланди.

Боғнинг майдони 5,5 гектарни ташкил қилади. Ушбу ҳудудда умумий майдони 577,9 квадрат метр бўлган бинолар мавжуд.

Шартнома шартларига кўра, ижарачи ҳудудни кўкаламзорлаштириш билан шуғулланиши, санитария ҳолатини таъминлаши, парклар қўриқлаш камераларини ўрнатиши, коммунал тўловларни тўлаши, тартибсиз савдонинг олдини олиши керак.

Шунингдек, ижарачи ногиронлар ва этим болалар учун аттракционларда йилига камида беш кун давомида ўз маблағлари ҳисобидан кўнгилочар хизматлар кўрсатади.

Ким ошди савдоси 20-сентабр куни бўлиб ўтади.

Қирғизистон ва Озарбайжон дўстлик боғи икки давлат президентлари Садир Жапаров ва Илҳом Алиев томонидан 2022 йилда очилган эди.