Суд Колбаевнинг тансоқчиларини 50 минг сом жаримага тортди

120

Бишкекнинг Биринчи май туман суди марҳум «криминал авторитет» Қамчи Колбаевнинг беш нафар тансоқчисини «ҳукумат вакилига таҳдид ёки уларга зўравонлик кўрсатиш» моддаси бўйича айбдор деб топди. 

Суддан «Клооп»га уларнинг ҳар бири 50 минг сомдан жаримага тортилганини билдирди. Ҳукм ўтган йили 27 декабрда чиқарилган. 

Қамчи Колбаев ўтган йили МХДҚ тарафидан қўлга олиш вақтида йўқ қилинган. Махсус хизмат Колбаевнинг ўтган йили қамоқда ўлдирилган Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор эканини айтган. 

Колбаев ўлдирилгандан кейин, унинг уюшган жиноий гуруҳининг 40 нафардан ортиқ аъзоси ҳамда лидери қўлга олинган. Шунингдек криминал авторитетнинг ноқонуний йўл билан олинган тахминан 1 млдр доллар активи ҳибсга олинган.