Югурувчи Сардана Трофимовага автомобиль ва мукофот топширилди

122

20 август куни Маданият вазири Олтинбек Мақсутов томонидан Париждаги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Сардана Трофимовага автомобиль калити ва 500 минг сом мукофот пули топширилди.

Вазирликдан югурувчи мамлакат раҳбариятига кўрсатаётган қўллаб-қувватловлари учун миннатдорлик билдириб, мукофотлар уни келажакда янги марраларни забт этишга ундашини айтганини таъкидлашди.

Трофимова аёллар олимпиадаси марафонида 14-ўринни эгаллади. У 42 км 195 метр масофани 2 соат 26 дақиқа 47 сонияда босиб ўтиб, мамлакат рекордини ўрнатди.

Париждаги Олимпиадада Қирғизистон терма жамоаси олтита медаль – иккита кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди. Бу Қирғизистоннинг Олимпиададаги энг муваффақиятли кўрсаткичидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Садир Жапаров Париждаги Олимпиада ўйинлари иштирокчилари ҳамда совриндорларига автомобиллар ва пул мукофотларини топширган эди.