Ногойбаевани хат билан қўрқитган собиқ эрининг иши бўйича қамоқдаги уч ходим жазоланди

124

Асел Ногойбаеванинг адвокати Индира Саутова №3 қамоқнинг уч ходими «жиноят таркиби йўқ» деган асосда интизомий жазога тортилганини «Азаттиқ»қа билдирди. Аввалроқ уни шафқатсизлик билан хўрлаган эри қамоқдан хат ёзиб Ногойбаевага таҳдид қилган.

«Агарда шундай енгил жазо берилса унда қамоқда ўтирганларнинг мобил телефон қўлланиш масаласи яқинда ҳал бўлмайди. Буни прокуратура ўзи назоратга олиши керак»,— деди у.

Адвокат қамоқдаги Азамат Эстебесов Ногойбаевага хат ёзиб, қўн0ироқ қилиб қўрқитганини айтиб, июлда прокуратурага шикоят қилган. Аммо ишни Жазони ижро қилиш хизмати ўзи кўриб чиқиб, ички суриштирув ўтказган.

Бир йил аввал Асель Ногойбаевага собиқ эри ҳужум қилиб, юз-бошини, қулоқ-бурнини кесиб юборган.

Кейин зўравоннинг Аселга аввал ҳам қўл кўтариб, зўрлаб юргани маълум бўлган. Ўшанда суд Эстебесовни зўрлаш бўйича айбдор деб топиб, аммо пробация назорати билан озод қилган.

Ногойбаеванинг шафқатсизлик билан кесилиши жамиятда шов-шув яратгандан кейин,  Эстебесов «Зўрлаш» моддаси билан 8 йилга, жорий йилнинг январида «қийноқ» моддаси бўйича 20 йилган ҳукм қилинган.