Қирғизистон ТИВи Жанубий Корея ҳукуматига фирибгарлик қурбони бўлган қирғизистонликларнинг иши бўйича мурожаат қилди

123

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги катта миқдордаги маблағларини фирибгарларга олдириб қўйганини иддао қилган Қирғизистон фуқаролари иши юзасидан баёнот берди. Бунгача улар Қирғизистон расмийларига мурожаат қилиб, ёрдам сўрашган.

Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, улар воситачилар орқали пул ўтказишда катта миқдордаги пулдан айрилишган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ташаббуси билан жабрланган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилган.

«Учрашув давомида Қирғизистонга автомашиналар, мобил телефонлар ва бошқа товарларни олиб чиқиб кетаётган Қирғизистон фуқаролари товламачиларга катта миқдордаги пулни олдириб қўйгани аниқланди. Тўлов Tether криптовалюта тўлов тизими орқали USDT стабилкоинлари ёрдамида амалга оширилган», — дейилади хабарда.

Муассаса маълумотларига кўра, жабрланган қирғизистонликлардан бири Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилиб, ариза Анян шаҳридаги кибержиноятларни тергов қилиш полицияси назоратига олинган.

Шунингдек, Қирғизистон элчихонаси Корея Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳуқуқ-тартибот идораларига «ишни холисона кўриб чиқишда ёрдам сўраб» мурожаат қилган.