Олжобай Шокир иши: Адвокатлар вилоят судининг ҳукми устидан Олий судга шикоят қилишди

174

Адвокат Бактибек Автандил уулу Чуй вилоят суди қарорлари устидан Олий судга ариза билан мурожаат қилганини айтди. Ёзувчи «оммавий тартибсизликларга чақириш» айби билан беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шокир ҳукмга рози эмас. Унинг сўзларига кўра, у ўзининг баъзи мурожаатларида ҳиссиётган берилиб кетганига қарамай, ҳеч кимни оммавий тартибсизликка чақирмаган.

Олжобай Шокир 2023 йил августида ҳибсга олинган. МХДҚ вакили Шокир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «ҳокимиятнинг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликларга чақирувчи провокацион баёнотлар»ни чоп этганини айтди.

Ҳибсга олинишидан олдин ёзувчи ўзининг фейсбук саҳифасида Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистонга бериш бўйича митинг ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.