МХДҚ Томчи қишлоғидаги «Иссиқкўл» аэропорти яқинида учувчисиз самолётнинг қулаши бўйича маълумот берди.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, минтақада янги турдаги тактик мини-дрон қулаб тушган.
«14 август куни Балиқчи шаҳридаги полигон ҳудудида янги турдаги тактик мини-дронни синовдан ўтказиш бўйича машғулотлар бўлиб ўтди. Бу жараёнда кичик дрон Томчи аэропортига етиб бормасдан қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда аэропорт ҳудуди дрон қолдиқларидан тозаланмоқда. Ҳодиса сабабларини мутахассислар гуруҳи аниқлайди», — дейилади муассаса хабарида.
Шу билан бирга, МХДҚ барча разведка ва зарба берувчи учувчисиз самолётлар, жумладан Bayraktar ҳам «зарар кўрмаган»лигини маълум қилди.
Аввалроқ 24.kg агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, Иссиқкўлда Bayraktar учувчисиз самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эди.