Адвокат: Адил Акжол ўғлига WhatsApp'даги хабар юзасидан айб қўйилди

122

Адвокат Назик Ажимаматова УТРК директорининг собиқ ўринбосари Адил Акжол ўғлига қўзғалган жиноят иши бўйича «Азаттиқ» радиосига изоҳ берди. 

Унинг айтишича, журналистга оммавий тартибсизликка чақириш айби WhatsApp гуруҳидаги хабар юзасидан қўйилган. 

«У иккинчи тарафдан (таҳр: Айтурган Маматкулованинг ўлими бўйича) олган видеоси бор. Ўша воқеа бўйича бошқа одамлар WhatsApp гуруҳини очибди. Ўша ерда оммавий тартибсизликлар бор деган айб қўйилмоқда. Аммо Адилнинг гапида ва ҳаракатида жиноят аломатлари йўқю Адил WhatsApp гуруҳида ҳам бўлмаган. У ерда умуман бошқа одамлар бўлган. Уларни танимайди ва алоқаси ҳам йўқ», — деб билдирган адвокат.

Адил Акжол ўғлининг қўлга олингани 12 августда маълум бўлган. Суд уни 4 октябргача тергов қамоғида сақлаш қарорини чиқарган. 

Журналист июль ойи охирида ўзининг YouTube каналида Бишкекдаги шифохоналардан бирида вафот этган 25 ёшли Айтурган Маматқулованинг қайнотаси билан суҳбатни жойлаштирган эди. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлган. Айрим журналистлар интервью бирёқлама эканлигини, Акжол ўғли уни танқид қилганларни беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилганини айтишган.

Турмуш қурганига бир йил бўлган Айтурган Маматқулованинг турмуш ўртоғи ўз жонига қасд қилиш учун дори ичганини айтади. Марҳумнинг яқинлари бу версияга ишонмайдилар, улар Айтурганнинг ўлимида унинг куёвини айблайдилар ва унинг танасида кўкаришлар борлигини айтишмоқда.

Маматқулованинг ўлими бўйича «Ўз жонига қасд қилиш ҳолатига олиб бориш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.