Тадбиркор Жалил Атамбаев ҳибсга олинди

76

Собиқ милиция ходими ва тадбиркор Жалил Атамбаев Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари ўз манбаларига таяниб ёзишган.

Маълумотларга кўра, Атамбаев уюшган жиноий гуруҳни молиялашда гумон қилинмоқда. Суд қарорига кўра, у 4 сентябрга қадар ТИЗО-1 га қамалган.

Атамбаев 2021 йилда ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган вақтида ноқонуний равишда бойиб кетганликда гумонланиб ҳибсга олинган ва 100 миллион сомлик «зарарнинг ўрнини тўлдирган кейин» озод қилинган эди.

Жалил Атамбаев Ўшдаги йирик тадбиркор. 2019 йилда терговчи журналист Идирис Исақов унинг яширин бизнесига оид суриштирувини эълон қилди. Кейин Молия полицияси Атамбаевга нисбатан «Солиқ тўлашдан бўйин товлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Кейинроқ тадбиркор журналистни судга берган, бироқ тез орада жамоатчилик шов-шуви сабаб шикоятини қайтариб олган.