Журналист Адил Акжол уулу ҳибсга олинди

135

Бишкекнинг Биринчи Май туман судидан «Клооп»га суд 5 август куни МХДҚ департаменти терговчисининг талабини қаноатлантириб, журналистни 4 октабргача қамоқда қолдирганини билдирди.

Адил Акжол уулу «оммавий тартибсизликка чақириш»да гумон қилинмоқда. Ҳозирча унинг қайси иш юзасидан ҳибсга олингани маълум эмас. МХДҚ журналистнинг ҳибсга олинишига изоҳ бермади.

«Азаттиқ» нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли Адил Ақжол уулу 2022 йилдан 2023 йил июнигача ЭлТР давлат телевидениеси бош директори ўринбосари, шу йилнинг июнидан мартигача эса УТРК бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сўнгги пайтларда журналист ўзининг YouTube каналини ривожлантириш билан шуғулланиб, турли мавзулардаги видеоларни эълон қилиб келади. Унинг каналида 792 мингдан ортиқ обуначи бор.