Олимпиада: Бекзат Алмаз уулу бронза медали учун кураш олиб боради

99

Бугун Париж Олимпиадасининг эркин кураш баҳсларида қирғизистонлик курашчи хитойлик Ванхао Жуни муддатидан аввал 7:4 ҳисобида мағлуб этди.

57 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган Бекзат бронза медали учун Токио Олимпиадаси иштирокчиси, ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаевга қарши рингга кўтарилади.

Бекзат Олимпиададаги илк учрашувида Осиё чемпионати ғолиби қозоғистонлик Мейрамбек Картбайни мағлуб этган бўлса, чорак финалда Панамерика чемпионати ғолиби америкалик Спенсер Ричард Лига имкониятни бой бериб қўйди.

24 ёшли Бекзат Алмаз уулу бу йил илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этмоқда. 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш, жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди.