Норин: Қуланак қишлоғида сел бўлиб, 42 та уйни сув босган

133

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 6 август куни соат 21:30 атрофида кучли ёмғир туфайли Норин туманидаги Қўрғил, Ичке ва Қуланак қўлларида сув тошқинлари содир бўлган.

Оқибатда Қуланак қишлоғидаги 42 хонадоннинг ҳовлиси, ички хўжалик йўллари сув остида қолган, битта хўжалик кўприги шикастланган.

Воқеа жойига борган қутқарувчилар бир хонадон, ҳовли ва учта уйнинг ертўласидаги сувни насос ёрдамида чиқариб, тозалаш ишларини олиб боришди. Қолган уйларнинг ҳовлисидаги сув эса ерга сингиб кетган.

Бугун, 7 август куни Фуқаро муҳофазаси хизмати ва қутқарувчилар томонидан авария оқибатларини аниқлаш ва тозалаш ишлари давом этмоқда.