Қирғизистон билан Тожикистон чегарасининг 94 фоизи бўйича келишилиб, 6 фоизи қолганини «Клооп»га 30 июлда вазирлар маҳкамасининг ахборот хизмати билдирди.
Чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича икки давлатнинг ҳукумат делегациясининг ҳуқуқий масалалар ва топографик гуруҳларининг учрашуви август ойида Баткенда ўтади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев қирғиз-тожик чегарасининг 90 фоизи бўйича келишилганини таъкидлаган бўлса, президент Садир Жапаров чегара масаласи 2024 йилнинг баҳорида ҳал бўлишини айтган.