Давлат чет элдаги элчихоналар ва ваколатхоналар ходимлари учун квартиралар ва офислар беради

100

Президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Қирғизистоннинг хориждаги элчихоналари ва ваколатхоналарига хонадон, офислар берилаётганини айтиб, бунинг ғазнага зарар келтирмаслигини айтди.

«Ижарага олинган офислар ва ижарага олинган квартиралар ғазнага оғирлик қилди. Масалан, Нью-Йоркда БМТдаги бизнинг ваколатхона бор. 30 йилдан бери у ердаги вакилимизга квартира ижарага бериб келамиз. Ижара учун ойига 5000 доллар тўлардик. Энди тасаввур қилинг-а, биз 30 йил ичида қанча пул сарфладик. Вакилларимиздан бири 4 та хонадон учун пул тўлаган. Агар бошида 1 та хонадонни сотиб олганимизда, бор-йўғи 10 йилда ўзини оқлаб, абадий давлат мулкига айланган бўларди», деди давлат раҳбари.

Президент дунёнинг 30 та давлатида элчихона, 11 давлатда консуллик ва БМТда вакиллари борлигини, элчихоналарда камида 6-7 нафар ходим ишлаётганини таъкидлади.

«Ҳозирча хорижда атиги учта офисимиз бор. Биз Берлинда Апас Жумагулович ташаббуси билан сотиб олдик. Иккинчиси Чингиз Айтматов биродаримиз ташаббуси билан Брюсселда олинган. Учинчиси Москвада. Бошқа барча мамлакатларда улар ижарага олишади. Биз энди ижара сўзини эшитмаслигимиз керак. Икки йил олдин мен вазирликка барча ваколатхоналар учун квартиралар ва офислар сотиб олишни буюрган эдим. Энди ишлар давом этмоқда», – деди президент.