Ҳужжатга кўра, Абдикерим Сидиқов, Иманали Айдарбеков, Жусуп Абдраҳманов, Абдиқодир Ўрозбеков ва Ишенали Арабаев қирғиз давлатчилигининг асосчилари сифатида тан олинган.
Мамлакат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу фармон XX аср бошидаги сиёсий элита вакиллари ва миллий етакчиларнинг меҳнатини нишонлаш мақсадида имзоланган.
«Ушбу шахслар қирғиз халқи ўз тини, маданияти ҳамда тарихи билан ўз давлатининг Марказий Осиёдаги бошқа халқлар билан бирдек ташкил этишга тенг ҳуқуқли эканини ишончи ва қатъият билан далиллаб, ХХ асрдаги янги давлатчиликнинг асосчиси бўлишди. Бироқ бу ном мамлакатимизнинг бошқа таниқли давлат ва сиёсий арбобларининг юртимиз учун қилган меҳнатини камайтирмайди», — дейилади хабарда.
Жапаров ушбу фармон билан замонавий қирғиз давлатчилигига асос солган отахонлар фаолиятига оид тегишли материаллар ишлаб чиқиш, шунингдек, умумтаълим, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ушбу мавзуда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, замонавий қирғиз давлатчилигига асос солган оталар хотирасини абадийлаштириш бўйича аҳоли ўртасида кенг кўламли ахборот-ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Қирғиз давлатчилигига асос солган оталар мухтор республикани ташкил этишда муҳим роль ўйнаган. Ўтган асрнинг 30-йилларида уларнинг барчаси аксилинқилобий фаолиятда айбланиб ҳибсга олинган, аксарияти эса отиб ташланган. 1950 йилларда уларнинг барчаси вафотидан кейин оқланган.