Қирғизистон 17,7 миллион долларга кумуш, 295,2 миллион долларга олтин сотди

173

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Қирғизистон 17,7 миллион долларга 22 тонна 479 кг кумуш сотган.

Унинг асосий қисми — 21 тонна, 733 килограмми апрель ойида Ҳиндистонга экспорт қилинган. Хитойга, хусусан, Гонконгга 587 кг, Швейцарияга 158 кг юборилган.

Олтин эса 295,2 миллион долларга сотилиб, 4 тонна 234,5 килограмм металл экспорт қилинган.

Гонконгга 1848,5 кг олтин, Буюк Британияга эса камроқ — 1401 кг олтин сотилган. Швейцария 971 кг дан ортиқ, БАА эса 13,5 кг дан ортиқ харид қилган.