Санэпидем назорат хизмати «Золотая жизнь» деб аталган газланган анов ичимлиги сотилган 58 савдо тармоғи билан бозорларни текширди. 7300 дан ортиқ банка ичимлик олинди.
Бу ичимликни Соғлиқни сақлаш вазирлиги истеъмол қилишни тавсия қилмайди. Аввалроқ Касалликларнинг олдини олиш департаменти ичимликни савдодат олишни тавсия қилган. Ундан азорубин Е 122 бўёғи топилган. Азорубин — кучли аллерген, ринитни пайдо қилиши мумкин, Е122 эса болаларнинг бир нарсага эътибор қаратишини сусайтиради.
Бунга қадар ичимлик Ўш ва Чуй вилоятларида савдодан олинган. Ичимликнинг ўзи Афғонистонда ишлаб чиқарилади.