Ўшнинг собиқ вице-мэри Жасур Азимов 18 сентябргача қамоққа олинди

100

Ўшнинг собиқ вице-мэри Жасур Азимов МХДҚ тарафидан қўлга олиниб, қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 24 июлда Ўш вилоят судидан билидришди.

Маълумотга кўра, Азимов «Лавозимин суиистеъмол қилиш» моддаси бўйиа гумонланмоқда. Суднинг 20 июлдаги қарори билан 18 сентябргача қамоққа олинган.

Азимов вице-мэрлик хизматидан 2023 йилнинг апрелида  кетган. Хизматга эса 2018 йили тайинланган — у қурилиш ва муниципал мулк тармоғини назорат қилган. Азимов вице-мэр бўлиб турганда бир неча марта баҳсли масалаларда номи тилга олинган.