Ўш шаҳар судидан «Клооп»га билдирилишича, қарорни суд 28 июнь куни шаҳар мэриясининг талабига биноан қабул қилган.
Суд қарорига кўра, 2024 йилнинг 27 июндан 31 декабрига қадар мэриянинг биноси олдида ва шаҳарнинг марказий майдонида митинг ўтказишга йўл қўйилмайди. Митинглар К. Отатурк номидаги паркда ўтказилиши мумкин.
Митингларга тақиқ қўйилгани кеча Ўшнинг марказий бозорида ишлаган савдогарлар бозорни кўчиришга қарши чиққанда маълум бўлди. Бу митингда милиция тўрт кишини ушлаб кетган.
Бишкекда ҳам митинглар ўтказиш тақиқланган. Икки йилдан ортиқ вақт давомида шаҳар марказида митинг ўтказиш тақиқланган. Суднинг сўнгги қарорига кўра, тақиқ 2024 йил 30-сентабргача амал қилади.
Бишкекдаги митинг биринчи марта 2022 йилнинг мартида, Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида Россия элчихонаси яқинида ўтказилган урушга қарши бир неча акциялардан сўнг тақиқланган эди. Ўшандан бери суд ҳар уч ойда бир марта тақиқни узайтириб келади.