Иссиқкўлда уч кишининг ҳаётига зомин бўлган авария: Яна икки ўсмир касалхонада вафот этди

73

Қоракўл-Ананево-Балиқчи автомобиль йўлининг 59-километрида жойлашган Ўрнўқ қишлоғида қайд этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олган яна икки бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда «Азаттиқ» Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иссиқкўл вилояти бўйича координатори Жибек Жалимишовага таяниб ёзди.

«Тунда 9 ёшли эгизларнинг шериги вафот этган, эрта билан14 ёшли ўсмир вафот этди. Аввалроқ эгизаклардан бири воқеа жойида ҳалок бўлганди”, — деди Жайлимишова.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Иссиқкўл туман шифохонасига ётқизилган 12 ёшли боланинг аҳволи оғир.

17 июль куни Иссиқкўл вилоятидаги Қоракўл – Ананиево – Балиқчи йўлининг 59-километрида Toyota Avensis ва Mercedes-Бенз W210 русумли иккита автомобиль тўқнашиб кетган.

68 ёшли ҳайдовчи, унинг рафиқаси ва набираси воқеа жойида вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилди. Маълум бўлишича, марҳум Қирғизистоннинг БМТдаги доимий вакили Аида Қасималиеванинг ота-онаси бўлган.