МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев билан учрашувга келган Ўшнинг марказий бозорининг савдогарлари «Клооп»га амалдорнинг уларга нима деб айтганини айтиб беришди.
Тадбиркорнинг айтишича, 20 дақиқа давом этган учрашувда Ташиев бозорга кафаолат йўқ эканини айтиб, уни бошқа ерга кўчириб беришни ваъда қилган.
«Бироқ, бизга эртароқ жилдириб бергани яхши. Мана кўприкда биз савдо қилар эдик. Ҳозир борадиган, ўтирадиган еримиз йўқ. Бозорга кўчишга биз кўприкнинг устида тирикчилигимизни қилиб тураверайлик. Масалан, менинг ҳозир бировларга берадиган пулларим бор. Товарлар уйда турибди, ҳеч қаерга олиб бориб сота олмас эканмиз. Бозоркўм бир ерни кўрсатди. У ерга ўзимиз контейнер қўяр эканмиз, бунга бизнинг имконимиз йўқ», — деди савдогарлардан бири.
Президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот котиби Ўшни тартибга солишни Қамчибек Ташиев ўз назоратига олиб, марказий бозор икки ойда кўчирилишини билдирганини ёзди.