Иссиқкўл: Бишкек шаҳрининг икки турғуни кўлга чўкиб, ҳалок бўлди

132

Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида 20 ва 21 ёшдаги икки фуқаро сувга чўкиб ўлди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят милициясидан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, воқеа 17 июль соат тахминан 11:00 да бўлган. Воқеа бўйича суд-тиббий экспертиза белгиланди.

«Турмуш» нашри ўз манбаларига таяниб, улар тоға-жиян эканини ёзди.