Сел сабаб бир қатор авто йўллар вақтинча ёпилди

117

Ўш вилоятининг Қорасув, Алай, Аравон, Ўзган, Новқат ва Баткен вилоятининг Лайлак, Қадамжой туманларида ёмғирдан кейин сел юриб, бир қатор автомобил йўллари ёпилди.

Ёпилган йўллар:

  • Жалолобод — Казарман (63-98-км);
  • Новқат-Аравон (9-км);
  • Мирзаке-Қара-Шоро (49-51-км);

Ак-Терек — Папан —Қожокелен (1-км), Ўш — Тўлўйкўн (7,4 ҳамда 8,5-км), Топ-Жанғақ — Қорасув, Тамаша — Қизил-Булоқ (7 ва 16-17-км оралиғи), Бишкек — Ўш (660-км), Ўш — Баткен —Раззақов (63 ва 57-58-км оралиғи), Ўш — Сари-Тош — Эркечтам (42-44-км оралиғи) ҳамда бошқа сел келган автомобил йўллари тозаланди.

Ҳозирда ёпилган йўлларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.