Бу ҳақда «Клооп»га Омбудсман институтининг матбуот хизмати хабар берди. Милиция эса келиннинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Ўшлик Айтурган Маматқулова 7 июлга ўтар кечаси Бишкекдаги 4-сонли касалхонада вафот этди. Марҳумнинг қайнонаси «дори ичиб олиб, касалхонага тушганини» айтган.
Айтурганнинг онаси эса «қизим ўлдирилган, куёвим нозик ерига уриб қўйган» деган фикрини билдирган. Келин ойиси эса, Айтурган аввал ҳам «эри томонидан калтакланган»ини айтган.