МХДҚ: Халқаро наркотика каналини уюштиришда гумонланиб уч киши қўлга олинди

92

 

 

10 июлда МХДҚдан Ўш вилоятида Тожикистон — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро гиёҳванд модда каналини уюштиришда гумонланиб уч киши қўлга олинганини билдиришди.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, 64 ёшли гумонланувчи Тожикистондан Ўшга ва Ўзбекистонга сотиш мақсадида наркотик моддалар олиб келмоқчи бўлган. Муқаддам «гиёҳванд моддаларни сотиш» айби билан судланган 63 ёшли шериги эса Қирғизистонга кириб келган гиёҳванд моддаларни мамлакатда сотиш ва Ўзбекистонга олиб ўтиш учун тайёрлаб турган. Бундан ташқари, 8 июнь куни уни сотиб олишда гумон қилинган фуқаро ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, улар жами 7,7 килограмм гиёҳванд моддаларни топдилар. Маълум қилинишича, гумонланувчилар жиноятга иқрор бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар вақтинчалик қамоққа олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.