Божхона хизматига жиноий ишларни тергов қилиш ваколати қайтарилди

90

Президент Садир Жапаров ушбу қонунни 9 июль куни имзолаган. Эндиликда божхона органлари «Иқтисодий контрабанда», «Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш»  ва «Қирғизистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг махсус қоидалари белгиланган товарларни контрабандаси» моддаларида кўрсатилган жиноятларни тергов қилиши мумкин.

Вазирлар маҳкамаси ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу қонун 5 июнь куни ЖК депутатлари томонидан қабул қилинган. Вазирлар маҳкамаси Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларини ислоҳ қилиш концепцияси божхона органларининг тергов ўтказиш ваколатларини олиб ташлаш қисмида ўзини оқламаслигини таъкидлади.

Аниқланишича, божхона хизмати тергов функциясига эга бўлган пайтда божхона иши соҳасида содир этилган барча жиноятларни тергов қилган. У ҳолда қопланган зарар миқдори умумий зарарнинг 90-98 фоизини ташкил этган.