«Социал-демократлар» партияси етакчиси Темирлан Султонбеков «Нопок ҳаракатлар» моддаси билан судланиб, кейинчалик шартли равишда озодликдан маҳрум этилган Усупбий Шеримбаевга 49 йилга тикувчилик корхонасини бошқариш учун 1,6 гектар ер берилганидан норози бўлиб, президентга ва МХДҚнинг етакчисига мурожаат қилди.
«Аммо, бу педофилга фақат сизларгина чек қўя оласизлар, чунки вазирлар маҳкамаси бошчиси ақл бовар қилмайдиган сахийлик кўрсатиб, унга 1,6 гектар ер бермоқда. [...] 29 майда Вазирлар маҳкамаси бундан икки ой аввал тузилган “7 апрель интимоғи” ишхонасига 1 миллион 577 минг 403 гектар ерни 49 йил муддатга ижарага беришни буюрган. Компаниянинг асосчиси ва директори Шеримбаев Усупбий Бактибекович. Қирғизистонда ким давлатдан 1,6 гектар ерни 49 йилга олиши мумкин?» — деди у.
Унинг айтишича, 2022-йилда Шеримбаев 16 ёшга тўлмаган болага нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганликда айбдор деб топилиб, Ленин туман суди уни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган. Шаҳар суди ҳам уни айбдор деб топди, бироқ негадир жазони олти йилга қисқартирди, шундан сўнг у тўрт йиллик синов муддати билан озод қилинган.
Султанбеков таъкидлаганидек, Шеримбаев озодликка чиққанидан сўнг ўзининг видеомурожаати ва учрашувларида Минскка бориб, «Қурманбек Бакиев билан учрашганини ва Қирғизистонда тикув сехи қуришга тайёрлигини» айтган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг январь ойида президент апрель ташкилотларининг вакилларини йиғиб, Шеримбаевнинг мурожаатини ўқиб чиққан. Бироқ очиқ овоз бериш натижасида давлат раҳбари ягона тўғри қарор қабул қилиб, хатни архивга жўнатиш орқали, бу мавзуни ёпган.
«Қачондан бери пробация назоратидаг шахс чет элга бориб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган жиноятчилар билан учрашадиган бўлиб қолган? Икки ой аввал бу бўйича МХДҚга хат йўллаганмиз, аммо жавобсиз қолди. Бироқ Шеримбаевнинг бу ишдан бошқа ишларга ҳам алоқаси бор, жумладан кичкина боланинг оёғига ўқ отиш, Тўқмоқдаги отишма, калтаклаш. Мамлакатда бундай нарсалар бўлмаслиги керак, биз Садир Жапаровдан ва Қамчибек Ташиевдан бу масалада адолатни ўрнатишни илтимос қиламиз», — деди Султанбеков.
Усупбай Шеримбаев эса Kaktus.media нашрига ҳақиқатан ҳам компанияни бошқариб, ер олаётганини тасдиқлаган. У жиноят иши бўйича ўзини айбига иқрор эмаслигини, ҳукм устидан Олий судга шикоят қилганини айтган.
«Менинг қўлимда қизнинг онаси ва ўзи кўрсатма беришдан бош тортаётгани бўйича ҳужжатлар бор. Ундан ташқари суд-тиббий экспертиза унга тегмаганимни, қизлик пардаси бузилмаганини кўрсатди. Ҳужжат бўйича мен судланганман. Аммо мен ноқонуний судландим деб ҳисоблайман», — деган Шеримбаев.
Бундан ташқари Ленин тумани ИИБ терговчилари ва тергов бўлими бошлиғи Шеримбаев жиноят иши бўйича жазоланиб, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилганини қўшимча қилган.
Бироқ нашр Шеримбаев билан суҳбат чоғида унинг айтган сўзлари ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаганини қайд этган.У шунингдек, қизнинг онаси ва қизнинг ўзи тергов давомида кўрсатма беришдан бош тортганини тасдиқловчи ҳужжатларни ва экспертиза натижаларини олиб келишини айтган.