Алмамбет Шиқмаматов президент Садир Жапаровнинг ёрдамчиси этиб тайинланди. Президент маъмуриятининг маълум қилишича, тегишли фармойиш мамлакат раҳбари томонидан имзоланган.
Шиқмаматов ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён Давлат ипотека компаниясини бошқариб келган.
54 ёшли Шиқмаматов меҳнат фаолияти давомида турли соҳаларда ишлаган. У ўз фаолиятини суд-ҳуқуқ тизимида ишлашдан бошлаган ва адлия вазири, Давлат рўйхатга олиш хизмати раиси, “Бишкек” эркин иқтисодий зонаси раҳбари каби қатор муҳим лавозимларда ишлаган.
Садир Жапаров ҳокимиятга келгач, президентлик сайловларида Шикмаматов Жапаровнинг Норин вилоятидаги штабига раҳбарлик қилган.