Дунё чемпионатига саралаш: Қирғизистон Оман билан дуранг бўлиб, кейинги босқичга ўтди

266

Ўйиннинг 19-дақиқасида Элдияр Зарипбеков ҳисобни очди. Учрашувнинг 57-дақиқасида эса рақибнинг урган зарбаси Эржон Токотаевга тегиб  Қирғизистон дарвозасига гол кириб, ҳисоб тенглашди.

Қирғизистон Уммон билан дуранг ўйнаб, D гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади, Жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги саралашининг учинчи босқичига йўлланма олди.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канаданинг 16 та шаҳрида бўлиб ўтади, унда 48 та жамоа иштирок этади. Ушбу танлов учун саралаш ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланган ва 2026 йилнинг мартида якунланади. Осиё давлатларидан саккизта терма жамоа чемпионатга йўлланма олади. Танлов ўйинлари беш босқичдан иборат.