Новқатда 32 ёшли аёл осилган ҳолда топилди

295

10 июль куни Ўш вилоят милицияси Новқат туманида 32 ёшли аёл осилган ҳолда топилгани ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 6 июнь куни Новқат туман ИИБга Гулистон ҚФЙда яшовчи фуқаро вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу ҳодиса қайд этилган ва натижада аёл ўзини осиб қўйгани маълум бўлган.

Маҳаллий нашрлар марҳум аёлнинг ортда уч фарзанди қолгани ҳақида хабар беришди. Аёл нима сабабдан ўзини осиб қўйгани ҳозирча номаълум.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.