ИИВ Бишкекдаги тўполон бўйича тўққиз жиноий иш қўзғади

280

Милиция олти жиноят иши «Безорилик» ҳамда «Оммавий тартибсизликлар», қолган уч иш «Талончилик», «Қароқчилик» ва «Ирқий, этник, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низони қўзитиш» моддалари бўйича қўзғалганини билдирди.

«33 фуқаро жабрланувчи деб топилди, улар моддий ва танасига зарар кўрган, 10 фуқарога (олти қирғизистонлик ва тўрт чет эллик фуқарога) айб қўйилди», — деб билдирди ИИВ.

Муассаса милиция тўпалонда иштирок этишда гумонланганларни аниқлаш ишини давом эттираётганини қўшимча қилди.