Бишкекдаги тартибсизлик: ИИВ депутат Бекешевнинг даъвоси ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди

292

Ички ишлар вазирлиги Дастан Бекешевнинг танқидига жавоб қайтарди. Сиёсатчи аввалроқ 13 майда чет элликлар иштирок этган муштлашувдан кейин милициянинг ҳаракатсизлиги сабаб миллатлараро жанжал кучайгани учун мазкур бошқарманинг бошчиси Улан Ниязбековни жавобга тортишни талаб қилган.

«13-майнинг тунида ётоқхонанинг олдида бўлган воқеадан кейин, чақирув тушганда ўз вақтида [...] милициянинг тезкор-тергов гуруҳи жўнатилган. Воқеа ўз вақтида қайд этилиб, процессуал қарор қабул қилинган», — деб айтилади вазирликнинг билдирувида.

Муассаса шунингдек 18 майга ўтар кечаси бўлган воқеаларнинг барча фактлари ҳамда ҳолатлари «пухта ўрганилиб, текширилади» деб билдирди.