Жапалақда 40 нафарга яқин фуқаро йўл хавфсизлигининг талаб қилиб, норозилик акциясига чиқди

286

Маҳаллий аҳоли 13 май куни мактабга кетаётган олти ёшли болани оғир юк машинаси босиб кетганини таъкидлашди. Уларнинг сўзларига кўра, шу билан йил бошидан буён мазкур йўлда тўрт нафар болани машина уриб кетган.

Шу пайтгача аҳоли светофор ўрнатиш юзасидан шаҳар ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакилларининг халқ билан учрашишини талаб қилишди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январидан 17 мартигача Қирғизистонда 1173 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Жами 82 киши ҳалок бўлди, яна 1673 киши жароҳат олди.