Ташқи ишлар вазири Москва ҳукуматидан қирғизистонлик муҳожирлар учун қулай шароит яратишни сўради

192

Маълумотларга кўра, учрашувда томонлар Қирғизистон ҳукумати билан Москва ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилган.

Ўз навбатида вазир Москва ҳукуматидан қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари учун қулай шароитлар яратишда максимал даражада ёрдам беришни сўради.

Ташқи ишлар вазири шундай мурожаат билан Россияда Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига қарши рейдлар кучаяётгани ҳақидаги маълумот доирасида чиқди.