Махсус хизматнинг маълумоти бўйинча, компаниянинг директори, Бишкек шаҳар кенгашининг депутати, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Қамчибек Жолдошбаевнинг қизи Наргиза Жолдошбаева 29 апрель куни МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
Маълумотда ўтган йилнинг ноябрь ойида савдо марказининг раҳбариятига тушунтирш ишлари ўтказилгандан кейин, тадбиркорларнинг ижара ҳақи 30%га камайгани айтилади. Аммо савдо марказининг етакчилиги жорий йилнинг май ойидан бошлаб ижра ҳақи учун аввалги нархларни қайтаришни ҳамда қимматлатишни кўзлаган. Шу сабаб тадбиркорларнинг норозилигини туғдирган.
Аввалроқ, мазкур савдо марказининг таъсисчиси, собиқ депутат Қамчибек Жолдошбаев қўлга олиниб, давлатга 150 млн сом товон тўлаб бергандан кейин, ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат асосида бўшатилган.