Президент администрацияси «Сорос»нинг ишини тўхтатиш қарорини «хайронлик билан» қабул қилди

218

«Фонд фаолиятини тўхтатиш қарорини Жогорку Кенешда қабул қилинган “Хорижий вакил” ҳақидаги қонунга боғлагани президент администрациясини хайрон қолдирди.  [...] Улар Украина билан Грузиядан ташқари Марказий Осиё ҳамда Шарқий Европадаги барча офисларини ёпди. Аксарият ҳудудий лойиҳалар жиддий қисқартирилди ёки тўлиғи билан ёпилди», — деди у.

Шунингдек администрациянинг вакили «Сорос» фонди «Қирғизистон мустақилликка эришгандан кейинги 30 йиода қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролик жамиятни ривожлантиришга қўшган жиддий ҳиссасини юқори баҳолашини» таъкидлаб, «Очиқ жамият» (Open Society Institute) институти билан бундан кейин ҳам хамкорликни сабрсизлик билан кутишини қўшимча қилди.

«Сорос-Қирғизистон» фонди 15-апрелда «Хорижий вакил» ҳақидаги қонун сабабли фаолиятини тўхтатганини эълон қилган.

«Хорижий вакил» қонунига президент 2 апрелда қўл қўйган. Жапаровнинг айтишича, бу қонун мамлакатга фойдагина олиб келади, чунки бари очиқ ҳамда бирдек шароитда ишлайди.

Маҳаллий ва халқаро ташкилотлар эса қонундаги низомлар ташкилотларининг ишини чеклаб, очиқ репрессияга олиб келишини айтиб келишади.