Ички ишлар вазирлиги: 11 журналистнинг қўлга олинишига ҳеч қандай сиёсий сабаб йўқ

272

«Уларнинг ҳаммаси ҳам журналист эмас. Ўн бир кишидан фақат иккитаси журналист бўлган. Қолган тўққиз нафари блогер аталганлар. Керак бўлса, олтитаси олий маълумотга эга эмас экан. Улар билими йўқлиги туфайли ёлғон маълумот тарқатиб, одамлар орасида ваҳима қўзғашмаяптими», — деди у.

Шунингдек, Ниязбеков суд қўлга олинганларнинг айримларини уй қамоғига қўйиб юбораётганини айтиб, «буларни халқаро ташкилотлар талаби билан қўйиб юборишяптими ёки ўзлари қўйиб юборишяптими, айта олмаймиз» деб қўшимча қилди.

Журналистлар 16 январда қўлга олинган. Улардан тўққиз нафари «тартибсизликка чақириш»да, Маҳабат Тажибек қизи ва Азамат Ишенбеков эса мазкур чақириқларни «ташкил этишда» гумон қилинмоқда. Ҳозиргача туман суди 11 журналистдан етти нафарини уй қамоғига чиқарган, тўрт нафари ҳозирда қамоқда.