«Дев Чингиз»нинг ўлими. Прокурор уч айбланувчини умрбод озодликдан маҳрум қилишни сўради

549

Бишкекнинг Октябрь туман судида давлат айбловчиси “криминал авторитет”Чингиз Жумагуловнинг ўлимида айбланаётган уч кишини айбдор деб топиб, уларни бир умрга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Гап айбланувчилар Данияр Шүкүров, Санжар Сапарбеков ҳамда Сиймик Биримкулов ҳақида бўлмоқда.

Айбланувчиларнинг орасида яна етти киши бор, уларнинг тўрт нафари — Жазоларни ижро қилиш хизматининг ходимлари.

Дев Чингиз лақаби билан танилган криминал авторитет Чингиз Жумагулов 2022 йили Бишкекда №1 тергов қамоғида ўлдирилган. Терговнинг версияси бўйича, криминални ТИЗО ходимларининг ёрдами билан қамоқда ўтирган олти киши ўлдирган.